PLANETA ARAVAN

 
Muhammadkarim Lutfullaev
Kirgizstan

bojalar_guruhi_avtoxalokat

"Термездан реалити репортаж, ёки журналистик суриштирув натижалари"


Термезга келишимизга 6-7 соатлар колганида Акфа ходимлари маъмурияти билан богланганимизда улар Тошкентда эканлиги ва Термезда Ойбек исмли йигит борлиги ва у билан богланишимизни айтиб телефон ракамини беришди.
Ойбек билан богланганимизда Термездаги "Неотложка"да эканликларини айтди ва биз келаётганимизни хабар килдик.

Термез шахрига вокеа содир булган чорраха тарафидан келдик. Келган вактимиз кеч булгани сабабли, суратлар сифати яхши булмади.
Вокеа содир булган чоррахада кизиги светофор йук, факатгина гурух йигитлари чоррахадан утиш бошида STOP огохлантириш белгиси турибди холос. Чорраханинг нариги бетида чап тарафида ДАН пости булса, унг тарафида савдо расталари жойлашган. Мазкур савдо расталаридаги гувохлар билан сухбат курганимизда улар уз исмларини сир тутишни сурашди.



Уша тунда савдо расталаридаги сотувчилар хар галгидек тонггача савдо килишган, ва аварияни куришган.

Гувохлар айтишига караганда, "Божалар" гурухи чоррахадан Тошкент тарафга йуналаётган булган, Камаз эса Божалар гурухи йигитлари келаётган чорраханинг чап тарафидан Термездан келаётган булган. Камаз чорраха уртасига келгач гурух йигитлари чоррахага чикиб кетиб Камаз уртасига келиб урилган, яъни тагига кириб кетган.


Термез шахридаги "Неотложка" деб аталадиган шифохонага келганимизда соат 22-00лар атрофида эди. Кабул булими оркали утиб кетаётганимизда, кабул булимидаги навбатчи шифокорлардан бири чикиб бизни сайтимиздаги суратлардан таниб сурашишди. Ва мулойимлик билан кутиб олиб Жаррохлик булимига кузатиб куйди.


Жаррохлик булимига 2 каватга кутарилгач гурух йигитлари жаррохлик булимининг ёш болалар булимидаги бир хонада эканлигини билиб келганимизда, хамшира киз рухсатни шифохона ходимлари эмас, гурух йигитлари олдида булган одамлар хал килишини айтиб, палатадан Ойбекни чакиришди. Хали телефонда сухбатлашган Ойбек ичкаридан бир кишини чакирди, халиги киши "Йигитлар дам оляпти, мен шифокорман барча саволларингизга жавоб бераман"-деди.
Бир муддат утгач эса "Интервью бермайман, кетаверинглар" деб туриб олди.
Жахонгир ётган палатага киравериш


Тошкентдан 12 соат йул босиб келганимизни айтсак, пинагини бузмай купол муомала килиб кетишимизни суради.
Ойбекга телефонда олдиндан хабар берганимизни айтишимизга карамай у Акфа ходимлари билан богланиб, сунг мумкин эмас экан деб куйди.
Биз хозир хамма ерда хар хил миш-миш, редакцияларга кунгироклар тинмаётганлиги, бу миш-мишларга ойдинлик киритиш учун келганимизни айтганимизда Ойбек хаммаси яхши, Жахонгир ва Шахзод шу палатада, Жавлон хануз реанимацияда эканлигини, Жахонгирнинг шифокори Урол Дусткобулов эканлигини айтди. Шу пайт Шахзоднинг узи хам чикиб колди. Ойбек хамда Шахзоднинг узининг рухсати билан суратга уни олиб кискача сухбатга чорладик


Рахимов Шахзод, якиндагина 18 ёшни каршилади, гурух йигитлари шогирди.

Унг кулингиздаги кукарган жойларни айтмаса куринишингиздан автохалоткатга учраганга ухшамайсиз,
-Ха унчалик эмас, оёгим сал шикастланган.

Вокеа содир булган пайтда сиз мошинанинг каерида эдингиз?
-Мен орка тарафида ухлаб келаётган эдим, шунинг учун билмай колдим, факат шифохонада узимга келдим. Биз Тожикистондан концертдан келаётган эдик.

Рульда ким эди?
-Ухлаб ётгандим буни хам билмадим.

Хозир ахвол кандай?
-Хаммамизни ахволимиз яхши хозир.

Жахонгирнинг хамшираси, унинг айтишига караганда, палатага кириш хатто унга хам чегараланган. Кизиги шифокорлардан эмас, Жахонгирнинг ё дустлари ё кариндошлари тарафидан.

Шахзод билан хайрлашиб кетаётган пайтимиз, 4 кишидан иборат шифокорлар мени тухтатиб шифкоролар хонасига олиб киришди, ва "Узок йулдан келибсиз утиринг" деб чой билан сийлашди.
Кейин эса исм ва фамилияни курсатмасангиз ва суратга олмасангиз диктофонга интервью берамиз дейишди.
-Сизни киришингизга биз шифокорлар каршилик билдирмай, бошкалар бундай муомалада булганидан Сизни бу ерга таклиф килдик. Сизни кабул килган шифокорман деган киши Тошкентдан келган у шифокор эмас, Жахонгирнинг дустларидан, ёки кариндош. Вокеа содир булган пайт уша ердаги одамлар хатто ёрдам беришмай томоша килиб туришган экан, кейин милиция ходимлари ёрдамлашган дейишди. Шифохонага одамлар томоша килишга келаверишди, шундан улар чарчаган булишлари хам мумкин, лекин, прессадан экансиз Тошкентдан келибсиз шуни инобатга олишса буларди. Вокеа содир булган кун айнан биз гурух йигитларини кабул килиб олганмиз. Улардан иккисини Мумин билан Шахзодни Ангордаги шифохонага, Жахонгир билан Жавлонни эса бу ерга келтиришган.

Жахонгирнинг иккала оёги жарохатлангани ростми?
-Йук факат бир унг оёги. Келтирилган пайт у "шок" холатида булган, комада эмас, ёпик мия чайкалиши хамда унг оёгининг суяги ташкарига очик синиши билан.

Муминнинг вафотига сабаб булган жарохатлари кандай булган?
-Бош миянинг ёпик каттик чайкалиши булган.

Жавлон хануз реанимацияда экан
-Ха, унинг умров суяги синган, 4-5 ковургаси синган, упкаси ёрилган, упкасига кон кетган.

Рульда ким булган?
-Жахонгирнинг гапига караганда узи булган. Жахонгир узига келган пайтида "Мен рульда эдим, менга нима булди, мен каердаман?, Олдимда Мумин эди, Муминга нима булди?" деб сурай бошлади. Узини унча билмаса хам Муминни сурайверди.. Вокеа пайтида рульда Жахонгир, ёнида Мумин, Муминнинг оркасида Жавлон булган, Жахонгирни оркасида эса Шахзод булган.

Хозир уларнинг холати?
-Хаммаси яхши, соглиги тикланмокда, Жавлон хам юрмокда, палатага якинда чикади. Жахонгир хакида миш-мишлар ноурин, у хам аволи яхши, тузалмокда.

Шундан сунг улар хозир гаплашиб берамиз кириб Жахонгирни холати яхши эканлигини курасиз дейишди, аммо вакт алламахал, биз хали кайтишимиз керак, ва халиги одамларнинг кош-ковогига бардош беришни узимизга эп курмай касалхонани тарк этдик.

Биз йулда булган пайтда Акфа медиа маъмуриятидан Абдурауф ока кунгироклашиб юкоридаги вазият учун, уларнинг урнига узр сурадилар. Ва хатто кайтишимни Жахонгир билан учрашишим ва суратга олишим мумкинлигини хам айтдилар. Афсуски буни узим хохламадим. Гурурим йул куймади, кайфиятим хам бузилганди.

Мени кечкурун келганим учун Термезлик шифокорлар киргазишмаса керак, ва мен уша ерда Жахонгир олдида булган Тошкентлик одамлардан илтимос килсам керак деб уйлагандим. Кизиги, бегона шахарда, бегоналар шундай бир мулойимлик билан кутиб олишса-ю, уз шахрингдагилар бундай килишгани.... Уша ерда Тошкентлик булганимга уялдим, узр.



Нима булганда хам, афсуски, орамизда ким булишидан катъий назар, бир инсон йук. Оила тунгич фарзандидан, рафика турмуш уртогидан ва сентябрьда 2 ёшга кирадиган Билолхужа эса уз отасидан айрилди. Булар учун бу энг аянчли кайгудир.


Сурхондарёга саёхат ташкилотчиси Озода Саидзодага ташаккур билдириб коламиз.